Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 16-илова, 2-банд

16-илова. · Турар жой объектлари биноларининг тўсувчи конструкцияларининг ҳаво шовқинидан изоляциялаш частота тавсифларини тузиш услуби

2

Акустик бир жинсли тўсиқларнинг ҳаво шовқинидан изоляциялаш индексини ҳисоблаш бир жинсли тўсиқнинг изоляциялаш қобилиятининг частота тавсифи (Rw)ни қуриш ҳаво шовқинидан изоляциялаш индекси (dB)ни ҳисоблаш ва уни қуйидаги 2-жадвал бўйича норматив индекс билан таққослаш орқали бажарилиши керак.

16-илова, 2-жадвал Турар жой объектлари бинолари ва ётоқхоналар учун ички тўсувчи конструкциялар билан ҳаво шовқинидан изоляциялаш индекслари Rw ва зарба шовқинининг келтирилган даражаси индексларининг Lnw норматив қийматлари
Тўсувчи конструкциянинг номи ва жойлашувиRwd BLnw, dB*
Турар жой объектлари бинолари
1. Хонадонларнинг хоналари ўртасидаги ёпмалар ва хонадонларнинг хоналарини холлар, зинахоналар ва фойдаланиладиган чордоқ хоналаридан ажратувчи ёпмалар:
А тоифали уйларда54551
Б тоифали уйларда52581
В тоифали уйларда50601
2. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган дўконлар ўртасидаги ёпмалар: А тоифали уйларда5955
Б ва В тоифали уйларда57452
581
482
3. Ётоқхоналарнинг яшаш хоналари ўртасидаги ёпмалар5060
4. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган ресторанлар, кафелар, спорт заллари ўртасидаги ёпмалар:
А тоифали уйларда
Б ва В тоифали уйларда
62
60
55
452
581
482
5. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган маъмурий хоналар, офислар ўртасидаги ёпмалар:
А тоифали уйларда52582
Б ва В тоифали уйларда50602
6. Хонадонлар ўртасидаги, хонадонларнинг хоналари ва зиналар, холлар, йўлаклар, вестибюллар ўртасидаги деворлар ва тўсиқлар:
А тоифали уйларда54-
Б тоифали уйларда52-
В тоифали уйларда50-
7. Битта хонадонда санузел ва хона ўртасидаги тўсиқлар47-
8. Ётоқхоналарнинг хоналари ўртасидаги деворлар ва тўсиқлар50-
9. Ётоқхоналардаги маданий-маиший хизмат кўрсатиш хоналарини бир биридан ва умум фойдаланадиган хоналардан (холлар, вестибюллар, зиналар) ажратувчи деворлар ва тўсиқлар47-
Изоҳлар: 1.Талаблар қўшни хонадоннинг (жумладан, худди ўша қаватда жойлашган ва диагональ бўйича жойлашган) полига зарба таъсири кўрсатилганда зарба шовқинининг узатилишига нисбатан ҳам татбиқ этилиши лозим. 2 Талаблар шовқин манбаи бўлиб ҳисобланадиган хонанинг полига зарба таъсири кўрсатилганда шовқиндан ҳимоя қилинадиган хонада зарба шовқинининг узатилишига нисбатан ҳам татбиқ этилиши керак.
* - Бинонинг тоифаси лойиҳалашга берилган техник топшириқ билан белгиланади: А тоифа — юқори шинам шарт-шароитлар; Б тоифа — шинам шарт-шароитлар; В тоифа — энг чекка йўл қўйиладиган шарт-шароитлар.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.