Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 16-илова, 2-банд
16-илова. · Турар жой объектлари биноларининг тўсувчи конструкцияларининг ҳаво шовқинидан изоляциялаш частота тавсифларини тузиш услуби
Акустик бир жинсли тўсиқларнинг ҳаво шовқинидан изоляциялаш индексини ҳисоблаш бир жинсли тўсиқнинг изоляциялаш қобилиятининг частота тавсифи (Rw)ни қуриш ҳаво шовқинидан изоляциялаш индекси (dB)ни ҳисоблаш ва уни қуйидаги 2-жадвал бўйича норматив индекс билан таққослаш орқали бажарилиши керак.
| Тўсувчи конструкциянинг номи ва жойлашуви | Rwd B | Lnw, dB* |
|---|---|---|
| Турар жой объектлари бинолари | ||
| 1. Хонадонларнинг хоналари ўртасидаги ёпмалар ва хонадонларнинг хоналарини холлар, зинахоналар ва фойдаланиладиган чордоқ хоналаридан ажратувчи ёпмалар: | ||
| А тоифали уйларда | 54 | 551 |
| Б тоифали уйларда | 52 | 581 |
| В тоифали уйларда | 50 | 601 |
| 2. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган дўконлар ўртасидаги ёпмалар: А тоифали уйларда | 59 | 55 |
| Б ва В тоифали уйларда | 57 | 452 581 482 |
| 3. Ётоқхоналарнинг яшаш хоналари ўртасидаги ёпмалар | 50 | 60 |
| 4. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган ресторанлар, кафелар, спорт заллари ўртасидаги ёпмалар: А тоифали уйларда Б ва В тоифали уйларда | 62 60 | 55 452 581 482 |
| 5. Хонадонларнинг хоналари ва уларнинг остида жойлашган маъмурий хоналар, офислар ўртасидаги ёпмалар: | ||
| А тоифали уйларда | 52 | 582 |
| Б ва В тоифали уйларда | 50 | 602 |
| 6. Хонадонлар ўртасидаги, хонадонларнинг хоналари ва зиналар, холлар, йўлаклар, вестибюллар ўртасидаги деворлар ва тўсиқлар: | ||
| А тоифали уйларда | 54 | - |
| Б тоифали уйларда | 52 | - |
| В тоифали уйларда | 50 | - |
| 7. Битта хонадонда санузел ва хона ўртасидаги тўсиқлар | 47 | - |
| 8. Ётоқхоналарнинг хоналари ўртасидаги деворлар ва тўсиқлар | 50 | - |
| 9. Ётоқхоналардаги маданий-маиший хизмат кўрсатиш хоналарини бир биридан ва умум фойдаланадиган хоналардан (холлар, вестибюллар, зиналар) ажратувчи деворлар ва тўсиқлар | 47 | - |
| Изоҳлар: 1.Талаблар қўшни хонадоннинг (жумладан, худди ўша қаватда жойлашган ва диагональ бўйича жойлашган) полига зарба таъсири кўрсатилганда зарба шовқинининг узатилишига нисбатан ҳам татбиқ этилиши лозим. 2 Талаблар шовқин манбаи бўлиб ҳисобланадиган хонанинг полига зарба таъсири кўрсатилганда шовқиндан ҳимоя қилинадиган хонада зарба шовқинининг узатилишига нисбатан ҳам татбиқ этилиши керак. * - Бинонинг тоифаси лойиҳалашга берилган техник топшириқ билан белгиланади: А тоифа — юқори шинам шарт-шароитлар; Б тоифа — шинам шарт-шароитлар; В тоифа — энг чекка йўл қўйиладиган шарт-шароитлар. | ||
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.