Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24

ШНҚ 2.03.01-24, 156-банд

5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 2-§. Элементларнинг марказ ташқарисида сиқилганлиги

156

Фойдаланиш шароитига кўра марказ ташқарисида сиқилган бетон элементларини мазкур ШНҚнинг 12-формуласи шарти бўйича ҳисоб-китоблардан қатъи назар, бетонининг чўзилган зона қаршилигини ҳисобга олган ҳолда мазкур ШНҚнинг 155-банд ва 3-расмига мувофиқ қуйидаги шартдан келиб чиқиб текширилиши керак:

(14)-формула(14)

Тўғри бурчакли кесим элементлар учун (14) қуйидаги формула кўринишида бўлиши керак:

(15)-формула(15)

Мазкур ШНҚнинг 12-15-формулаларида келтирилганларга мувофиқ аниқланади:

η – мазкур ШНҚнинг 19-формуласи коэффициенти;

α – бетон коэффициенти қуйидагиларга тенг қабул қилиниши лозим:

оғир, майда донадор, енгил ва ғовакланган 1,00

серғовакли автоклав 0,85

серғовакли автоклавсиз 0,75

Wpl – бетоннинг чўзилган эластиксиз деформацияларни ҳисобга олган ҳолда четки чўзилган тола учун кесим қаршилиги моменти, бўйлама куч мавжуд эмаслиги тахмини билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(16)-формула(16)

r – кесимнинг оғирлик марказидан чўзилган зонадан энг узоқдаги ядро нуқтасигача бўлган масофа қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

(17)-формула(17)

φ – ушбу ШНҚнинг 307-бандига мувофиқ бажарилиш лозим.

3-расм. Бетоннинг мустаҳкамлилиги бўйича (марказ ташқарисида сиқилган) элементнинг чўзилган зонасида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимда эгилувчанлигини ҳисоблашда зўриқтирилган схемаси ва эпюралари

3-расм. Бетоннинг мустаҳкамлилиги бўйича (марказ ташқарисида сиқилган) элементнинг чўзилган зонасида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимда эгилувчанлигини ҳисоблашда зўриқтирилган схемаси ва эпюралари

Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.