Codes & standards ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 156-банд
5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 2-§. Элементларнинг марказ ташқарисида сиқилганлиги
Фойдаланиш шароитига кўра марказ ташқарисида сиқилган бетон элементларини мазкур ШНҚнинг 12-формуласи шарти бўйича ҳисоб-китоблардан қатъи назар, бетонининг чўзилган зона қаршилигини ҳисобга олган ҳолда мазкур ШНҚнинг 155-банд ва 3-расмига мувофиқ қуйидаги шартдан келиб чиқиб текширилиши керак:
(14)Тўғри бурчакли кесим элементлар учун (14) қуйидаги формула кўринишида бўлиши керак:
(15)Мазкур ШНҚнинг 12-15-формулаларида келтирилганларга мувофиқ аниқланади:
η – мазкур ШНҚнинг 19-формуласи коэффициенти;
α – бетон коэффициенти қуйидагиларга тенг қабул қилиниши лозим:
оғир, майда донадор, енгил ва ғовакланган 1,00
серғовакли автоклав 0,85
серғовакли автоклавсиз 0,75
Wpl – бетоннинг чўзилган эластиксиз деформацияларни ҳисобга олган ҳолда четки чўзилган тола учун кесим қаршилиги моменти, бўйлама куч мавжуд эмаслиги тахмини билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(16)r – кесимнинг оғирлик марказидан чўзилган зонадан энг узоқдаги ядро нуқтасигача бўлган масофа қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
(17)φ – ушбу ШНҚнинг 307-бандига мувофиқ бажарилиш лозим.

3-расм. Бетоннинг мустаҳкамлилиги бўйича (марказ ташқарисида сиқилган) элементнинг чўзилган зонасида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимда эгилувчанлигини ҳисоблашда зўриқтирилган схемаси ва эпюралари
The figure is taken from the PDF copy published by the ministry.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.07.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.