Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 189-банд

9-боб. Металл том қопламалар · 4-§. Профилланган металл тўшамалардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар

189

«Иссиқ» том қопламаларда иситкич остидаги пастки юк кўтарувчи профилланган тўшама бўйлаб плёнкали буғ изоляцияси бўлиши лозим.

Металл прогонлар ва бошқа конструкцияларга туташган жойларда иситкич баландлигига кўтарилиши керак.

Иссиқлик изоляциясининг устки қисмини буғ ўтказувчан қатлам ёки қалинлиги 20 mm дан кам бўлмаган зич иссиқлик изоляциясидан тайёрланган плита билан шамолдан ҳимоя қилиш лозим.

Иситкич ва гофрировканинг пастки қисми орасидаги шамоллатиладиган ҳаво айланадиган бўшлиқнинг тирқиши камида 50 mm бўлиши керак.

Юқори профилланган тўшаманинг баландлиги 44 mm дан кам бўлмаганда, ҳаво қатламини қолдирмасликка йўл қўйилади.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.