Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 190-банд

9-боб. Металл том қопламалар · 4-§. Профилланган металл тўшамалардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар

190

Том қопламанинг деворларга ва парапетларга туташган жойларида камида 150 mm баландликдаги вертикал юзаларга ҳимоя фартуклари ўрнатилиши керак.

Бўйлама туташ жойларида тўшамани гофрлаш йўналиши деворга параллель равишда ёки девордан сувни олиб ташлаш билан ўрнатилиши лозим.

Ҳимоя фартугининг горизонтал қисмининг кенглиги 300 mm дан кам бўлмаслиги керак.

Ҳимоя фартугининг горизонтал листи профилланган тўшаманинг камида иккита гофр туташган қисмини ёки 300 мм дан кам бўлмаган узунликдаги майдонни қоплаши керак.

Ҳимоя фартуклари бир-бирига камида 150 мм устма-уст қўйилиши ёки ётиқ бирламчи фалъс билан бирлаштирилиши, уларнинг горизонтал листларини профилланган тўшамага парчин михлар ёрдамида маҳкамлаш лозим.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.