Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 205-банд
10-боб. Донали материаллардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар
Том қопламалар материаллари нишаблардан келиб чиқиб, мазкур ШНҚнинг 6-жадвали талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
| Т/р | Томнинг нишаблиги фоиз, кам эмас | Қўлланиладиган материаллар | Листлар таянчлари орасидаги масофа, мм, ортиқ эмас |
|---|---|---|---|
| 1. | 10 | СВ-1750, туридаги бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи ўрта профилли асбест-цементли тўлқинсимон листлар | 750 |
| 2. | 25 | СВ-1750, туридаги бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи бирикмаларни герметикламай | 750 |
| 3. | 10 | Бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи БУК маркали кучайтирилган профилдаги асбест-цементли тўлқинсимон листлар | 1250 |
| 4. | 20 | Бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи бирикмаларни герметикламай | 1250 |
| 5. | 10 | Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги унификацияланган профилдаги асбест-цементли тўлқинсимон листлар | 1500 |
| 6. | 20 | Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги бирикмаларни герметикламай | 1500 |
| 7. | 33 | Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги нишаблик узунлиги 9 m гача бўлганда BO листларини қўллаш билан | 525 |
| 8. | 40 | Штампланган, пазли, керамик черепица | 310 |
| 9. | 45 | Штампланган, пазли, цемент-қумли черепица | 310 |
| 10. | 50 | Тасмали, пазли, керамик черепица | 333 |
| 11. | 50 | Тасмали, текис, керамик черепица | 160 |
| 12. | 50 | Пазли, полимерқумли черепица | 333 |
| 13. | 50 | Битум ва битум-полимер черепица (мослашувчан черепица) | Яхлит қоплаш |
| 14. | 30…50 | Битум ва битум-полимер черепица, қўшимча тўшама қатламли |
Изоҳ:
1. УВ-7.5-2500 туридаги асбест-цемент плиталарини асосан саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг саноат бинолари ва иншоотларининг томлари учун ишлатишга йўл қўйилади.
УВ турлари-6-1750 — турар жой объектлари, жамоат ва қишлоқ хўжалиги биноларининг чодир қопламалари учун
Ву-К тури — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ёрдамчи бинолари учун
2. Дон сақлашга мўлжалланган омборхона биноларида, томларнинг нишаблигидан қатъи назар, листлар орасидаги боғланишларни зичлаштириш керак.
3. Асбест-цемент плиталари қўлланилганда, томнинг нишаблиги 25-33 фоиз бўлиши керак.
Плиталар таянчлари ўртасидаги ҳисобий оралиқ эса 525 mm дан ошмаслиги, томнинг нишаблиги 33 фоиз ва листларнинг устма-уст тушиши камида 120 mm бўлганда, том нишаблигининг узунлиги 15 m дан ошмаслиги керак.
Том нишаблигининг узунлиги 9 m гача ва листларнинг нишаблик бўйлаб устма-уст тушиши 200 mm дан кам бўлмаганда, асбест-цемент ва бошқа турдаги листлардан 10 фоиз нишабликдаги бирикмаларни герметизацияланмаган асбест-цементли томлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Асбест-цемент листларини маҳкамлаш учун рухланган михлар қўлланилиши керак. Чекка листлар битта кесик бурчакка эга бўлиши керак.
Бурчакларни кесиш фақат бошланғич карниз ва охирги конёк листларида кўзда тутилмайди.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.