Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 205-банд

10-боб. Донали материаллардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар

205

Том қопламалар материаллари нишаблардан келиб чиқиб, мазкур ШНҚнинг 6-жадвали талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

6-жадвал
Т/рТомнинг нишаблиги фоиз, кам эмасҚўлланиладиган материалларЛистлар таянчлари орасидаги масофа, мм, ортиқ эмас
1.10СВ-1750, туридаги бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи ўрта профилли асбест-цементли тўлқинсимон листлар750
2.25СВ-1750, туридаги бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи бирикмаларни герметикламай750
3.10Бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи БУК маркали кучайтирилган профилдаги асбест-цементли тўлқинсимон листлар1250
4.20Бўйлама ва кўндаланг бирикмаларни герметикловчи бирикмаларни герметикламай1250
5.10Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги унификацияланган профилдаги асбест-цементли тўлқинсимон листлар1500
6.20Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги бирикмаларни герметикламай1500
7.33Бўйлама ва кўндаланг бирикмалар герметикланган UV-7,5-K, UV-6-K турларидаги нишаблик узунлиги 9 m гача бўлганда BO листларини қўллаш билан525
8.40Штампланган, пазли, керамик черепица310
9.45Штампланган, пазли, цемент-қумли черепица310
10.50Тасмали, пазли, керамик черепица333
11.50Тасмали, текис, керамик черепица160
12.50Пазли, полимерқумли черепица333
13.50Битум ва битум-полимер черепица (мослашувчан черепица)Яхлит қоплаш
14.30…50Битум ва битум-полимер черепица, қўшимча тўшама қатламли

Изоҳ:

1. УВ-7.5-2500 туридаги асбест-цемент плиталарини асосан саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг саноат бинолари ва иншоотларининг томлари учун ишлатишга йўл қўйилади.

УВ турлари-6-1750 — турар жой объектлари, жамоат ва қишлоқ хўжалиги биноларининг чодир қопламалари учун

Ву-К тури — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ёрдамчи бинолари учун

2. Дон сақлашга мўлжалланган омборхона биноларида, томларнинг нишаблигидан қатъи назар, листлар орасидаги боғланишларни зичлаштириш керак.

3. Асбест-цемент плиталари қўлланилганда, томнинг нишаблиги 25-33 фоиз бўлиши керак.

Плиталар таянчлари ўртасидаги ҳисобий оралиқ эса 525 mm дан ошмаслиги, томнинг нишаблиги 33 фоиз ва листларнинг устма-уст тушиши камида 120 mm бўлганда, том нишаблигининг узунлиги 15 m дан ошмаслиги керак.

Том нишаблигининг узунлиги 9 m гача ва листларнинг нишаблик бўйлаб устма-уст тушиши 200 mm дан кам бўлмаганда, асбест-цемент ва бошқа турдаги листлардан 10 фоиз нишабликдаги бирикмаларни герметизацияланмаган асбест-цементли томлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Асбест-цемент листларини маҳкамлаш учун рухланган михлар қўлланилиши керак. Чекка листлар битта кесик бурчакка эга бўлиши керак.

Бурчакларни кесиш фақат бошланғич карниз ва охирги конёк листларида кўзда тутилмайди.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.