Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 55-банд
4-боб. Томлар · 3-§. Том конструкциясига қўйиладиган талаблар
Юқори қават ёпмасининг юк кўтарувчи панелларига ўрнатилган изоляцияловчи бир қатламли панеллар ёки плиталардан ташкил топган чордоқсиз томлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Иссиқлик изоляцияловчи панеллар учун максимал зичлиги (λ0) 600 kg/m3 дан ошмайдиган ва транспорт-монтаж таъсирлари ҳамда фойдаланиш юкламалари ҳисобига кўра B3,5 сиқилишга чидамлилик синфига эга бўлган енгил ёки ғовакли бетонлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Карниз қисмида шамол-сувдан ёки сувдан ҳимоя қилувчи диффузия плёнка конденсатни дренажлаш мақсадида, карниз тахтачасига ўз-ўзидан ёпишадиган тасма ёки елим билан ёпиштирилиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.