Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 56-банд
4-боб. Томлар · 3-§. Том конструкциясига қўйиладиган талаблар
Чордоқсиз томларда шамоллатиладиган қуритувчи оралиқ ҳавонинг қатлам ва каналларини иссиқлик изоляцияси устида ёки унинг юқори қисмида жойлаштириш керак.
Оралиқ ҳаво қатлами ёки ҳамма каналларнинг томга нисбатан бўйлама кесимининг юзаси горизонтал том проекцияси юзасининг 1/750 дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.
Оралиқ ҳаво қатламининг энг тор қисмида унинг қалинлиги камида 40 mm бўлиши керак.
Том қопламанинг қизишини камайтириш ва хоналарга иссиқлик киришини қисқартириш мақсадида, I ва II қурилиш-иқлимий зоналарда ШНҚ 2.01.01-22 бўйича бу нисбатни 1/500 гача ошириш керак.
Том қопламанинг оралиқ қатламлар ва каналлари иккала ташқи фасад бўйлаб ташқи ҳаво билан боғланган бўлиши лозим.
Таъминот-тортувчи тешикларининг ҳар бир фасаддаги юзаси шамоллатиладиган қуритувчи оралиқ қатлам кесими юзасидан кам бўлмаслиги керак.
Тешиклар олдида шамол босимини камайтирувчи осма ёки тўсиқлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.