Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 398-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари
Ички маиший ва ишлаб чиқаришга оид оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларида қуйидаги ҳолларда ревизиялар ва тозалагичлар бўлиши керак:
пастки ва юқориги қаватлардаги тик қувурларда, агар уларда четланишлар бўлмаса, четланишлар бўлган ҳолларда шунингдек четланишлардан юқорида жойлашган қаватларда;
баландлиги 5 ва ундан ортиқ қаватли турар жой биноларида – ҳар уч қават оралиғидан кам бўлмаган ҳолда;
тагида тозалаш учун қурилмалар бўлмаган, уланадиган жиҳозлар сони уч ва ундан ортиқ бўлган чиқариш қувурларининг ҳудудларида (новлар ҳаракати бўйича) бошланиш жойида;
тармоқлар бурилиш жойларида – агар қувур ҳудудларини бошқа ҳудудлар орқали тозалаш имконияти бўлмаган ҳолларда, новлар ҳаракати йўналиши 30° ва ундан ортиқ бурчак остида ўзгарганда.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.