Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 399-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғининг горизонтал қисмларида ревизия ёки тозалаш орасидаги рухсат этилган масофалар қуйидаги 5-жадвалга мувофиқ олиниши керак.
| Қувур диаметри, mm | Оқова сув турига кўра ревизия ва тозалагичлар орасидаги масофа, m | Тозалаш қурилмалари турлари | ||
|---|---|---|---|---|
| ишлаб чиқаришга оид ифлосланмаган оқова сувлар ва сув новлари | маиший ва ишлаб чиқариш ва уларга яқин оқова сувлар | ичида катта миқдорда муаллақ моддалари бўлган ишлаб чиқариш оқова сувлари | ||
| 50 | 15 | 12 | 10 | ревизия |
| 50 | 10 | 8 | 6 | тозалаш |
| 100–150 | 20 | 15 | 12 | ревизия |
| 100–150 | 15 | 10 | 8 | тозалаш |
| 200 ёки ундан ортиқ | 25 | 20 | 15 | ревизия |
Изоҳлар:
1. Шифтлар тагидан ўтказиладиган оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари осма қувурларида ревизиялар ўрнига, полда ёки хонанинг вазифасига кўра юқорида жойлашган қаватга чиқариладиган люкларни (туйнукларни) жойлаштириш билан тозалагичларни ўрнатиш лозим.
2. Ревизия ва тозалагичларни уларга хизмат кўрсатиш учун қулай жойларда ўрнатиш зарур.
3. Оқова сувларни чиқариб юборишнинг ерости қувурларида ревизияларни диаметри камида 0,7 m бўлган қудуқларда ўрнатиш лозим.
Қудуқнинг туби ревизия гардишига нисбатан камида 0,05 қияликка эга бўлиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.