Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 190-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 2-§. Вентиляция тизимлари
Турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший бинолар учун табиий сўрувчи вентиляция тизимини йилнинг совуқ давридаги ҳисобий параметрларда ташқи ҳаво ҳарорати 5°С ва ички ҳаво ҳароратидаги ҳавонинг солиштирма оғирликларининг фарқига кўра ҳисоблаш лозим.
Ишлаб чиқариш хоналари учун табиий тортувчи вентиляция тизими қуйидаги ҳолларда ҳисобланиши лозим:
ташқи ва ички ҳавонинг ҳисобий параметрларидаги ҳавонинг солиштирма оғирликлари фарқи бўйича йилнинг совуқ даврида барча иситиладиган хоналар;
иссиқ даврида ортиқча иссиқликка эга бўлган хоналар;
йилнинг иссиқ даврида ортиқча иссиқлик бўлмаган хоналар учун 1 m/s тезликка эга шамолнинг таъсири.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.