Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 191-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 2-§. Вентиляция тизимлари
Турар жой биноларида ошхона, ҳожатхона, ҳаммом ва душ хоналаридан сўриб олинаётган ифлосланган ҳавони алмаштириш учун дераза ва балкон эшикларининг форточкалари ҳамда пастки осма ромлари орқали ташқи ҳавонинг табиий киришини таъминлаш лозим.
Вентиляция ҳавосининг ҳаракатланиши учун хонадон ичидаги эшиклар пастки қисмида камида 0,02 m баландликдаги тирқиш ҳосил қиладиган кесик ёки 0,015 m2 дан кам бўлмаган ҳаво алмашинувчи вентиляция панжараси бўлиши керак.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.