Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 199-банд

6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 2-§. Вентиляция тизимлари

199

Қуйидаги хона гуруҳларининг вентиляция тизимларини битта тизимга бирлаштиришга йўл қўйилади, бунда бир гуруҳ хоналарга бошқа гуруҳдан умумий майдони 200 m2 дан ошмайдиган хоналарни улашга рухсат этилади:

турар жой ва маъмурий-маиший ёки жамоат хоналарнинг бириктирилаётган гуруҳининг йиғма ҳаво қувурига ўтни тўсувчи клапан ўрнатилганда;

Г ва Д ишлаб чиқариш тоифалари ва маъмурий-маиший биноларда (одамлар оммавий бўладиган хоналар бундан мустасно);

«А», «Б» ёки В тоифаларидаги ишлаб чиқариш ва барча тоифадаги ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва омборхоналар (турар жой ва оммавий одамлар бўладиган хоналардан ташқари бошқа мақсадларга мўлжалланган бир гуруҳ хоналар) йиғма ҳаво қувурида ўтни тўсувчи клапан ўрнатилган ҳолда ушбу ШНҚнинг 296-бандининг талаблари бажарилганда.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.