Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 236-банд

6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 5-§. Ҳаво алмашинишини ташкил қилиш

236

Хоналардан ҳавони вентиляция тизимлари билан чиқариб юборишни ҳаво энг кўп ифлосланган ёки энг юқори ҳарорат ёки энталпияга эга бўлган зоналардан кўзда тутиш керак.

Чанглар ва аэрозоллар ажралганда, умумалмашинув вентиляцияси тизими билан ҳавони пастки ҳудуддан чиқариб юборилиши лозим.

Ифлосланган ҳавони кишилар доим бўладиган жойлардаги нафас олиш ҳудуди орқали йўналтиришга йўл қўйилмайди.

Рециркуляцион ҳавонинг қабул қилиш қурилмаларини хонанинг иш ёки хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштириш лозим.

Зарарли ёки ёнувчи газ ёки буғлар ажратаётган ишлаб чиқариш хоналарида, ифлосланган ҳавони юқориги ҳудуддан 1 h да бир маротаба баландлиги 6 m баландроқ бўлган хоналарда, хонанинг 1 m2 га камида 6 m3/h миқдорида чиқариб юбориш лозим.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.