Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 361-банд

9-боб. Ҳаво чиқиндилари

361

Ишлаб чиқариш биноларининг маҳаллий сўриш ва умумий алмашинув вентиляцияси тизимларидан атмосферага чиқариладиган, таркибида ифлослантирувчи зарарли моддалар бўлган ҳаво тозаланиши керак.

Зарарли моддаларнинг қолган қисмини атмосферада тарқатиш керак.

Объектнинг вентиляцион чиқишидан атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар концентрациялари, бошқа чиқишлардаги фонли концентрацияларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳоллардан ошмаслиги лозим:

аҳоли яшайдиган жойларидаги атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг чегаравий рухсат этилган энг катта бир маротабали концентрациялари (бундан буён матнда ЧРКп деб юритилади) ёки ушбу объект учун ўрнатилган шаҳарларнинг дам олиш уйлари ва дам олиш ҳудудларининг, санаторияларнинг, курортларнинг санитария-ҳимоя қўриқлаш ҳудудларида ЧРКп 0,8 бўлган ёки кичик миқдордан;

зарарли моддалар учун энг катта бир маротабали концентрациянинг ЧРКпси сифатида, аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг ўртача суткалик чегаравий рухсат этилган концентрациясидан;

ишлаб чиқариш хоналарининг иш ҳудуди учун зарарли ЧРКw.z ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший бинолар хоналарига очиладиган дераза ўймалари орқали кирадиган ҳаво оқими учун 0,3 дан.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.