Ушбу ШНҚнинг 361-бандидаги талабларга риоя қилган ҳолда ёки лойиҳанинг атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўлимига мувофиқ чиқиндиларни тозалаш талаб этилмаса, табиий ундашли тизимлардан, шунингдек сунъий ундашли кичик қувватли манбалар тизимларидан ҳаво аралашмасининг чанг ва газ чиқиндиларини тозалаш назарда тутилмаслиги лозим.
Авария вентиляция тизимларидан зарарли моддаларни атмосферага тарқатилишини лойиҳанинг технологик қисмининг кўрсатмаларига мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.