Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 209-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
Ерости муҳандислик тармоқларидан бино ва иншоотларгача энг узоқ масофа қуйидаги 8-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
| Муҳандислик тармоқлари | Ерости тармоқларидан масофа (ёруғликда), m | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| бино ва иншоотлар пойдевори | корхона тўсиқлари, эстакадалар пойдеворигача, алоқа тармоғи | чекка йўл ўқигача | автомобиль йўлларигача | ҳаво тармоқлари таянчларигача | |||||
| эни 250 mm темир йўллар, камида тўшама ва ўра тагигача хандақ чуқурлиги | эни 750 mm темир йўллар ва трамвай излари | йўл чети тоши, қатнов қисми чети, йўл четининг мустаҳкамланган чизиғи | кюветнинг ташқи чети ёки йўл пойининг чети | 1 kV гача ташқи ёритиш, трамвай ва троллейбусларнинг туташиш тармоғи | 35 kV гача | 35 kV дан ортиқ | |||
| Сув қувури ва босимли канализация | 5 | 3 | 4 | 2,8 | 2 | 1 | 1 | 2 | 3 |
| Ўзи оқар канализация ва сув оқимлари | 3 | 1,5 | 4 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 3 |
| Дренажлар | 3 | 1 | 4 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 3 |
| Ёнувчан газлар қувурлари, босими, МРа (kgf/sm2): паст, 0,005 (0,05) гача | 2 | 1 | 3,75 | 2,8 | 1 | 1 | 1 | 5 | 10 |
| ўрта, 0,005 (0,05) — 0,3 (3) | 4 | 1 | 4,8 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 5 | 10 |
| юқори, 0,3 (3) — 0,6 (6) | 7 | 1 | 7,8 | 3,8 | 2,5 | 1 | 1 | 5 | 10 |
| юқори, 0,6 (6) — 1,2 (12) | 10 | 1 | 10,8 | 3,8 | 2,5 | 1 | 1 | 5 | 10 |
| Иссиқлик тармоғи (канал, тоннель ташқи деворидан), шу жумладан каналсиз ётқизилган тармоқнинг изоляция қобиғидан | 2 (5)* | 1,5 | 4 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 3 |
| Барча кучланиш кабеллари ва алоқа кабеллари | 0,6 | 0,5 | 3,3 | 2,8 | 1,5 | 1 | 0,5 | 5 | 10 |
| Каналлар, коммуникация тоннеллари | 2 | 1,5 | 4 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 3 |
| Ташқи ҳаво-чиқинди қувурлари | 2 | 1 | 3,8 | 2,8 | 1,5 | 1 | 1 | 3 | 5 |
Изоҳлар:
1. Тор шароитларда юқори босимли газ қувурларидан бино (иншоот)ларгача бўлган масофани ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
2. Канал туби бино (иншоот) асосидан 0,5 m дан кўпроқ баландликда жойлашган бўлса иссиқлик тармоқларини бино (иншоот) пойдеворига жипслаштириб жойлаштиришга йўл қўйилади.
3. Ушбу жадвалда кўрсатилган кабеллардан ҳаво тармоқлари таянчларигача масофа бўлиб кучланишли кабелларга тегишлидир.
4. 110 — 120 kV кучланишли кабеллардан, корхона тўсиқлари, эстакадалар, туташиш тармоғи ва телекоммуникация тармоқларигача бўлган масофа камида 1,5 m бўлиши керак.
5. Кучланишли кабеллардан электрлашган темир йўлгача масофа камида 10,75 m бўлишли лозим.
6. Тармоқлар бошқа тармоқлар ва иншоотлар пойдевори асосидан пастда жойлаштирилганда ушбу жадвалдаги масофани тупроқ турига кўра ошириш ёки пойдеворни мустаҳкамлаш керак.
7. Пойдеворлар чўкиши, тармоқдаги аварияларда таянч ва эстакадалар пойдеворлари шикастланиши эҳтимолини истисно қилувчи чораларни амалга ошириш шарти билан ерости муҳандислик тармоқларини қувурларнинг таянчлари ва эстакадалари, телекоммуникация тармоқлари доирасида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Қурилиш даврида сув сатҳини пасайтириш орқали ётқизилиши лозим бўлган муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда улардан бино (иншоот)ларгача масофани асос грунти мустаҳкамлиги бузилиши эҳтимоли бўлган зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак.
8. Суғориладиган ҳудудларда ерости муҳандислик тармоқларидан суғориш каналларигача (канал қирғоғигача) масофа қуйидагича қабул қилинади: паст ва ўрта босимли газ қувурларидан, сув, канализация ва суюқ ёнилғи қувурларидан, сув оқимларидан — 1 m, босими 0,6 МPа (6 kgf/sm²) гача бўлган юқори босимли газ қувурлари, иссиқлик тармоқлари, хўжалик-маиший ва ёмғир канализациясидан — 2 m, кучланишли кабеллар ва алоқа кабелларидан — 1,5 m, кўча тармоғи суғориш каналларидан бино (иншоот)лар пойдеворларигача — 5 m.
9. 20 m дан кам чуқурликда жойлашган (конструкциянинг юқори қисмидан ернинг юзасигача) метрополитен ерости иншоотлари чўян тюбинглар ҳамда темир-бетон ёки ёпиштириладиган гидроизоляцияли бетон қобиқлардан масофа қуйидагича қабул қилинади: сув, канализация ва иссиқлик тармоқларигача — 5 m, ёпиштириладиган гидроизоляцияси бўлмаган қобиқлардан канализация тармоқларигача — 6 m, бошқа сув узатувчи қувурларгача — 8 m, қобиқлардан 10 kV гача кучланишли кабелларгача — 1 m, 35 kV гача кучланишли кабелларгача — 3 m.
10. Сув қувурлари ва канализация тармоқларини траншеяда ўтказишда I турдаги грунт шароитларида тармоқлардан бино (иншоот)лар пойдеворларигача масофа камида 5 m, II турдаги грунт шароитида қуйидаги жадвалдаги мувофиқ қабул қилинади:
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.