Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 209-банд

8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви

209

Ерости муҳандислик тармоқларидан бино ва иншоотларгача энг узоқ масофа қуйидаги 8-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши лозим.

8-жадвал
Муҳандислик тармоқлариЕрости тармоқларидан масофа (ёруғликда), m
бино ва иншоотлар пойдеворикорхона тўсиқлари, эстакадалар пойдеворигача, алоқа тармоғичекка йўл ўқигачаавтомобиль йўлларигачаҳаво тармоқлари таянчларигача
эни 250 mm темир йўллар, камида тўшама ва ўра тагигача хандақ чуқурлигиэни 750 mm темир йўллар ва трамвай изларийўл чети тоши, қатнов қисми чети, йўл четининг мустаҳкамланган чизиғикюветнинг ташқи чети ёки йўл пойининг чети1 kV гача ташқи ёритиш, трамвай ва троллейбусларнинг туташиш тармоғи35 kV гача35 kV дан ортиқ
Сув қувури ва босимли канализация5342,821123
Ўзи оқар канализация ва сув оқимлари31,542,81,51123
Дренажлар3142,81,51123
Ёнувчан газлар қувурлари, босими, МРа (kgf/sm2): паст, 0,005 (0,05) гача213,752,8111510
ўрта, 0,005 (0,05) — 0,3 (3)414,82,81,511510
юқори, 0,3 (3) — 0,6 (6)717,83,82,511510
юқори, 0,6 (6) — 1,2 (12)10110,83,82,511510
Иссиқлик тармоғи (канал, тоннель ташқи деворидан), шу жумладан каналсиз ётқизилган тармоқнинг изоляция қобиғидан2 (5)*1,542,81,51123
Барча кучланиш кабеллари ва алоқа кабеллари0,60,53,32,81,510,5510
Каналлар, коммуникация тоннеллари21,542,81,51123
Ташқи ҳаво-чиқинди қувурлари213,82,81,51135

Изоҳлар:

1. Тор шароитларда юқори босимли газ қувурларидан бино (иншоот)ларгача бўлган масофани ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.

2. Канал туби бино (иншоот) асосидан 0,5 m дан кўпроқ баландликда жойлашган бўлса иссиқлик тармоқларини бино (иншоот) пойдеворига жипслаштириб жойлаштиришга йўл қўйилади.

3. Ушбу жадвалда кўрсатилган кабеллардан ҳаво тармоқлари таянчларигача масофа бўлиб кучланишли кабелларга тегишлидир.

4. 110 — 120 kV кучланишли кабеллардан, корхона тўсиқлари, эстакадалар, туташиш тармоғи ва телекоммуникация тармоқларигача бўлган масофа камида 1,5 m бўлиши керак.

5. Кучланишли кабеллардан электрлашган темир йўлгача масофа камида 10,75 m бўлишли лозим.

6. Тармоқлар бошқа тармоқлар ва иншоотлар пойдевори асосидан пастда жойлаштирилганда ушбу жадвалдаги масофани тупроқ турига кўра ошириш ёки пойдеворни мустаҳкамлаш керак.

7. Пойдеворлар чўкиши, тармоқдаги аварияларда таянч ва эстакадалар пойдеворлари шикастланиши эҳтимолини истисно қилувчи чораларни амалга ошириш шарти билан ерости муҳандислик тармоқларини қувурларнинг таянчлари ва эстакадалари, телекоммуникация тармоқлари доирасида жойлаштиришга йўл қўйилади.

Қурилиш даврида сув сатҳини пасайтириш орқали ётқизилиши лозим бўлган муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда улардан бино (иншоот)ларгача масофани асос грунти мустаҳкамлиги бузилиши эҳтимоли бўлган зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак.

8. Суғориладиган ҳудудларда ерости муҳандислик тармоқларидан суғориш каналларигача (канал қирғоғигача) масофа қуйидагича қабул қилинади: паст ва ўрта босимли газ қувурларидан, сув, канализация ва суюқ ёнилғи қувурларидан, сув оқимларидан — 1 m, босими 0,6 МPа (6 kgf/sm²) гача бўлган юқори босимли газ қувурлари, иссиқлик тармоқлари, хўжалик-маиший ва ёмғир канализациясидан — 2 m, кучланишли кабеллар ва алоқа кабелларидан — 1,5 m, кўча тармоғи суғориш каналларидан бино (иншоот)лар пойдеворларигача — 5 m.

9. 20 m дан кам чуқурликда жойлашган (конструкциянинг юқори қисмидан ернинг юзасигача) метрополитен ерости иншоотлари чўян тюбинглар ҳамда темир-бетон ёки ёпиштириладиган гидроизоляцияли бетон қобиқлардан масофа қуйидагича қабул қилинади: сув, канализация ва иссиқлик тармоқларигача — 5 m, ёпиштириладиган гидроизоляцияси бўлмаган қобиқлардан канализация тармоқларигача — 6 m, бошқа сув узатувчи қувурларгача — 8 m, қобиқлардан 10 kV гача кучланишли кабелларгача — 1 m, 35 kV гача кучланишли кабелларгача — 3 m.

10. Сув қувурлари ва канализация тармоқларини траншеяда ўтказишда I турдаги грунт шароитларида тармоқлардан бино (иншоот)лар пойдеворларигача масофа камида 5 m, II турдаги грунт шароитида қуйидаги жадвалдаги мувофиқ қабул қилинади:

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.