Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 246-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 7-§. Санитария тозалаш
Маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш, ташиш ва қайта ишлаш учун корхоналари ва иншоотларнинг ер участкалари ҳамда санитария-муҳофазаси зоналари ўлчамлари қуйидаги 14-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
| Корхоналар ва иншоотлар | Ер участкаси майдони, 1000 t маиший чиқиндига, hа | Санитария-муҳофаза зоналари ўлчами, m |
|---|---|---|
| Маиший чиқиндини саноат асосида қайта ишлаш ва зарарсизлантириш корхоналари, қуввати йилига минг t: | ||
| 40 гача | 0,05 | 300 |
| 40 дан ортиқ | 0,05 | 500 |
| Компост омборлари | 0,04 | 500 |
| Қаттиқ маиший чиқиндини йиғиш ва сақлаш полигони | 0,02 — 0,05 | 500 |
| Компостлаш далалари | 0,5 — 1,0 | 500 |
| Оқава станциялари | 0,2 | 300 |
| Чиқиндини қайта юклаш станциялари | 0,04 | 100 |
| Зарарсизлантирилган қуйқани йиғиш ва кўмиш далалари (қуруқ модда бўйича) | 0,3 | 1000 |
Изоҳлар:
1. Полигон майдонларининг кичик ўлчамлари қумли тупроқларда жойлашган иншоотлар учун берилган.
2. Чиқиндини қайта ишлаш ва чиқиндини ёқиш корхоналари атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқариб ташлаганда санитария-муҳофазаси зонасининг ўлчамлари ифлосланишнинг тарқалиши ҳисоб-китоблари асосида аниқлаштирилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.