Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 246-банд

8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 7-§. Санитария тозалаш

246

Маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш, ташиш ва қайта ишлаш учун корхоналари ва иншоотларнинг ер участкалари ҳамда санитария-муҳофазаси зоналари ўлчамлари қуйидаги 14-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

14-жадвал
Корхоналар ва иншоотларЕр участкаси майдони, 1000 t маиший чиқиндига, hаСанитария-муҳофаза зоналари ўлчами, m
Маиший чиқиндини саноат асосида қайта ишлаш ва зарарсизлантириш корхоналари, қуввати йилига минг t:
40 гача0,05300
40 дан ортиқ0,05500
Компост омборлари0,04500
Қаттиқ маиший чиқиндини йиғиш ва сақлаш полигони0,02 — 0,05500
Компостлаш далалари0,5 — 1,0500
Оқава станциялари0,2300
Чиқиндини қайта юклаш станциялари0,04100
Зарарсизлантирилган қуйқани йиғиш ва кўмиш далалари (қуруқ модда бўйича)0,31000

Изоҳлар:

1. Полигон майдонларининг кичик ўлчамлари қумли тупроқларда жойлашган иншоотлар учун берилган.

2. Чиқиндини қайта ишлаш ва чиқиндини ёқиш корхоналари атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқариб ташлаганда санитария-муҳофазаси зонасининг ўлчамлари ифлосланишнинг тарқалиши ҳисоб-китоблари асосида аниқлаштирилиши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.