Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 416-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 24-§. Автомобилларга ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш корхоналари
Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблаш нормалари қуйидаги 29-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.
(416-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар ва объектлар | Ҳисоб бирлиги | Ҳисоб бирлигига машина-жойлари сони (камида) |
|---|---|---|
| Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари | 10 та квартирага | 7 та |
| Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари | 2 та квартирага | 1 та |
| Мактабгача таълим ташкилотлари | 25 та болага | 1 та |
| Мактаб | 25 та ўқувчига | 1 та |
| Олий таълим ташкилотлари | 4 та талабага | 1 та |
| Тиббиёт муассасалари: | ||
| шифохоналар | 5 та койкага | 1 та |
| поликлиникалар | 5 та қатновчига | 1 та |
| Маъмурий бинолар | бинонинг ҳар 10 m2 майдони | 1 та |
| Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар) | 4 та ўринга | 1 та |
| Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари | бинонинг ҳар 10 m2 майдони | 1 та |
| Масжидлар | 10 кишига | 1 та |
| Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари | 20 та ходимга | 2 та |
| Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари | 10 та ўринга | 1 та |
| Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари | 5 та ўринга | 1 та |
| Маданият ва истироҳат боғлари | ҳудуднинг ҳар 0,05 ha га | 1 та |
| Савдо майдони 200 m2 дан зиёд бўлган савдо марказлари | 10 m2 (савдо майдонига) | 1 та |
| Бозорлар | 2 та савдо растасига | 1 та |
| Меҳмонхоналар | 5 та ўринга | 1 та |
| Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар | 5 та йўловчига (тиғиз пайтида) | 1 та |
| Санаторийлар ва дам олиш уйлари | 10 та дам олувчига | 1 та |
| Қабристонлар | ҳудуднинг ҳар 0,05 ha га | 1 та |
Изоҳ:
2. Транспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш учун мўлжалланган автотураргоҳлар алоҳида ёки қўшиб қурилган, ерусти, ерости ёки бирлашган бино, иншоот (бино ёки иншоотнинг қисми) ёхуд махсус очиқ майдон шаклида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ташкил этилишига йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.