Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 416-банд

8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 24-§. Автомобилларга ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш корхоналари

416

Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблаш нормалари қуйидаги 29-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.

(416-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)

29-жадвал
Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар ва объектларҲисоб бирлигиҲисоб бирлигига машина-жойлари сони (камида)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари10 та квартирага7 та
Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари2 та квартирага1 та
Мактабгача таълим ташкилотлари25 та болага1 та
Мактаб25 та ўқувчига1 та
Олий таълим ташкилотлари4 та талабага1 та
Тиббиёт муассасалари:
шифохоналар5 та койкага1 та
поликлиникалар5 та қатновчига1 та
Маъмурий биноларбинонинг ҳар 10 m2 майдони1 та
Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар)4 та ўринга1 та
Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектларибинонинг ҳар 10 m2 майдони1 та
Масжидлар10 кишига1 та
Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари20 та ходимга2 та
Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари10 та ўринга1 та
Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари5 та ўринга1 та
Маданият ва истироҳат боғлариҳудуднинг ҳар 0,05 ha га1 та
Савдо майдони 200 m2 дан зиёд бўлган савдо марказлари10 m2 (савдо майдонига)1 та
Бозорлар2 та савдо растасига1 та
Меҳмонхоналар5 та ўринга1 та
Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар5 та йўловчига (тиғиз пайтида)1 та
Санаторийлар ва дам олиш уйлари10 та дам олувчига1 та
Қабристонларҳудуднинг ҳар 0,05 ha га1 та

Изоҳ:

2. Транспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш учун мўлжалланган автотураргоҳлар алоҳида ёки қўшиб қурилган, ерусти, ерости ёки бирлашган бино, иншоот (бино ёки иншоотнинг қисми) ёхуд махсус очиқ майдон шаклида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ташкил этилишига йўл қўйилади.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.