Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 487-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари
Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда мавжуд шаҳар ўрмонлари ҳудудлари шаҳар ўрмон боғларига айлантирилиши ва ушбу ШНҚнинг 36-жадвалида келтирилган яшил ҳудудларга қўшимча равишда бир кишига 5 m2 ҳисобидан қўшимча ҳисобланиши керак.
| Умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар | Бир кишига умумий фойдаланишдаги яшил ҳудуд майдони, m2 | |||
|---|---|---|---|---|
| Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда | Ўрта шаҳарларда | Кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларда | Қишлоқ аҳоли пунктларида | |
| Умумшаҳар истироҳат боғлари | 4 | 5 | 6 | 6 |
| Туман истироҳат боғлари | 6 | 6 | - | - |
| Хиёбонлар ва сайилгоҳлар | 2 | 2 | 2-3 | 3 |
| Жами | 10 | 7 | 8-9 | 9 |
| Турар жой туманлари боғлари | 4-5 | 4-5 | - | - |
| Мавзелардаги яшил ҳудудлар | 3-4 | 3-4 | 3-4 | 4 — 6 |
| шу жумладан: мавзелардаги хиёбонлар | 1 | 1 | 1 | - |
| турар жой уйлари гуруҳлари ва маҳалла марказлари қошидаги боғлар | 1-1,5 | 1-1,5 | 1 | 1 |
| асосий пиёдалар йўналишидаги сайилгоҳлар | 1-1,5 | 1-1,5 | 1 | 1 |
| Жами | 7 — 9 | 7 — 9 | 3-4 | 4 — 6 |
| Ҳаммаси | 17 — 19 | 14 — 16 | 11 — 13 | 13 — 15 |
Изоҳлар:
1. Курорт шаҳарларда умумий фойдаланишдаги умумшаҳар яшил ҳудудларнинг майдони 50 фоизгача оширилиши керак.
2. Чўл ва ярим-чўл ҳудудларда, чўл-сахро воҳаларда ҳамда қуруқ ерларда жойлашган аҳоли пунктларда умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдони 20-30 фоизгача оширилиши керак.
3. Ўрмонлар, йирик дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида ва сув ҳавзалари яқинида жойлашган ўрта ва кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдонини 20 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
4. Кенглиги 1 km дан ортиқ санитария-муҳофаза зоналари ташкил этилиши талаб этиладиган корхоналар жойлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг майдонини камида 15 фоизга оширилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.