Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 487-банд

9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари

487

Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда мавжуд шаҳар ўрмонлари ҳудудлари шаҳар ўрмон боғларига айлантирилиши ва ушбу ШНҚнинг 36-жадвалида келтирилган яшил ҳудудларга қўшимча равишда бир кишига 5 m2 ҳисобидан қўшимча ҳисобланиши керак.

36-жадвал
Умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларБир кишига умумий фойдаланишдаги яшил ҳудуд майдони, m2
Энг йирик, йирик ва катта шаҳарлардаЎрта шаҳарлардаКичик шаҳарлар ва шаҳарчалардаҚишлоқ аҳоли пунктларида
Умумшаҳар истироҳат боғлари4566
Туман истироҳат боғлари66--
Хиёбонлар ва сайилгоҳлар222-33
Жами1078-99
Турар жой туманлари боғлари4-54-5--
Мавзелардаги яшил ҳудудлар3-43-43-44 — 6
шу жумладан: мавзелардаги хиёбонлар111-
турар жой уйлари гуруҳлари ва маҳалла марказлари қошидаги боғлар1-1,51-1,511
асосий пиёдалар йўналишидаги сайилгоҳлар1-1,51-1,511
Жами7 — 97 — 93-44 — 6
Ҳаммаси17 — 1914 — 1611 — 1313 — 15

Изоҳлар:

1. Курорт шаҳарларда умумий фойдаланишдаги умумшаҳар яшил ҳудудларнинг майдони 50 фоизгача оширилиши керак.

2. Чўл ва ярим-чўл ҳудудларда, чўл-сахро воҳаларда ҳамда қуруқ ерларда жойлашган аҳоли пунктларда умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдони 20-30 фоизгача оширилиши керак.

3. Ўрмонлар, йирик дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида ва сув ҳавзалари яқинида жойлашган ўрта ва кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдонини 20 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.

4. Кенглиги 1 km дан ортиқ санитария-муҳофаза зоналари ташкил этилиши талаб этиладиган корхоналар жойлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг майдонини камида 15 фоизга оширилиши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.