Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 539-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 2-§. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари
Аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг хизмат кўрсатиш радиуслари қуйидаги 38-жадвал бўйича, уларнинг бинолари ва ер участкалари чегарасидан кўчаларнинг қизил чизиқлари ва бошқа биноларгача бўлган масофалар эса мазкур ШНҚнинг 39-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
(539-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Муассасалар ва ташкилотлар | Хизмат кўрсатиш радиуси, m | |
|---|---|---|
| шаҳар аҳоли пунктларида | қишлоқ аҳоли пунктларида | |
| Мактабгача таълим ташкилотлари | 300 | 500 |
| Мактабгача таълим ташкилотлари, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда | 500 | 750 |
| Умумий ўрта таълим ташкилотлари | ||
| I босқич — бошланғич таълим (I — IV синфлар) | 300 | 1000 ёки транспортда 15 дақиқа |
| II босқич — таянч ўрта таълим (V — IX синфлар) | 500 | 2000 ёки транспортда 30 дақиқа |
| III босқич — ўрта таълим (X — XI синфлар) | 800 | |
| Ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш объектлари | 500 | 2000 ёки транспортда 30 дақиқа |
| Туман аҳамиятидаги жисмоний-спорт марказлари | 1500 | |
| Поликлиникалар ва уларнинг филиаллари, қишлоқ врачлик пунктлари | 1500 | транспортда 30 дақиқа |
| Дорихоналар | 500 | транспортда 30 дақиқа |
| Дорихоналар, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда | 800 | |
| Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат ташкилотлари: | 800 — 2000 транспортда 30 дақиқа | |
| маҳаллий аҳамиятга эга марказлар, кундалик қатнов | 300 — 500 | |
| даврий қатнов (ноозиқ-овқат дўконлари, бозорлар) | 800 — 1500 | |
| Маҳалла марказлари (жамоат идоралари) | 500 | 1000 ёки транспортда 15 дақиқа |
Изоҳлар:
1. Жадвалда кўрсатилган радиуслар ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек гимназиялар, лицейлар, алоҳида фанларни ўрганиш марказларига ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
2. Чўл ва ярим чўл зоналарда ҳамда мураккаб рельефли ҳудудларда жадвалда кўрсатилган радиусларни 20 фоизгача ўзгартиришга йўл қўйилади.
| Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналарининг бинолари (ер участкалари) | Хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг бинолари (ер участкалари)дан масофа, m | |||
|---|---|---|---|---|
| Қизил чизиққача | Уй-жойлар деворигача | Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, даволаш муассасалари биноларигача | ||
| шаҳар аҳоли пунктларида | қишлоқ аҳоли пунктларида | |||
| Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, (бино деворигача) | 25 | 10 | инсоляция ва ёритиш нормаларига кўра | |
| Ёнғин қутқарув деполари | 10 | 10 | - | - |
| Иккиламчи хомашё қабул пунктлари | - | - | 20 | 50 |
| Қабристонлар | 6 | 6 | СанҚваН 0103-25 бўйича | |
| Поликлиника, диспансер ва шифохоналар | 6 | 6 | СанҚваН 0020-22 бўйича | |
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.