Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 539-банд

14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 2-§. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари

539

Аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг хизмат кўрсатиш радиуслари қуйидаги 38-жадвал бўйича, уларнинг бинолари ва ер участкалари чегарасидан кўчаларнинг қизил чизиқлари ва бошқа биноларгача бўлган масофалар эса мазкур ШНҚнинг 39-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.

(539-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)

38-жадвал
Муассасалар ва ташкилотларХизмат кўрсатиш радиуси, m
шаҳар аҳоли пунктларидақишлоқ аҳоли пунктларида
Мактабгача таълим ташкилотлари300500
Мактабгача таълим ташкилотлари, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда500750
Умумий ўрта таълим ташкилотлари
I босқич — бошланғич таълим (I — IV синфлар)3001000 ёки транспортда 15 дақиқа
II босқич — таянч ўрта таълим (V — IX синфлар)5002000 ёки транспортда 30 дақиқа
III босқич — ўрта таълим (X — XI синфлар)800
Ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш объектлари5002000 ёки транспортда 30 дақиқа
Туман аҳамиятидаги жисмоний-спорт марказлари1500
Поликлиникалар ва уларнинг филиаллари, қишлоқ врачлик пунктлари1500транспортда 30 дақиқа
Дорихоналар500транспортда 30 дақиқа
Дорихоналар, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда800
Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат ташкилотлари:800 — 2000 транспортда 30 дақиқа
маҳаллий аҳамиятга эга марказлар, кундалик қатнов300 — 500
даврий қатнов (ноозиқ-овқат дўконлари, бозорлар)800 — 1500
Маҳалла марказлари (жамоат идоралари)5001000 ёки транспортда 15 дақиқа

Изоҳлар:

1. Жадвалда кўрсатилган радиуслар ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек гимназиялар, лицейлар, алоҳида фанларни ўрганиш марказларига ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

2. Чўл ва ярим чўл зоналарда ҳамда мураккаб рельефли ҳудудларда жадвалда кўрсатилган радиусларни 20 фоизгача ўзгартиришга йўл қўйилади.

39-жадвал
Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналарининг бинолари (ер участкалари)Хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг бинолари (ер участкалари)дан масофа, m
Қизил чизиққачаУй-жойлар деворигачаМактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, даволаш муассасалари биноларигача
шаҳар аҳоли пунктларидақишлоқ аҳоли пунктларида
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, (бино деворигача)2510инсоляция ва ёритиш нормаларига кўра
Ёнғин қутқарув деполари1010--
Иккиламчи хомашё қабул пунктлари--2050
Қабристонлар66СанҚваН 0103-25 бўйича
Поликлиника, диспансер ва шифохоналар66СанҚваН 0020-22 бўйича

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.