Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 572-банд

14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 8-§. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари

572

Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари аҳоли пунктларининг барча турар жой ҳудудларида ва шаҳар атрофидаги яшил зоналарда жойлаштирилиши керак.

Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари жойлашуви, ҳисоб кўрсаткичлари, участкаларининг майдони қуйидаги 47-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.

47-жадвал
ЖойлашувиИншоотларЎлчов бирлиги1000 кишига нормаЕр участкаси ўлчами
Мавзе (даҳа)лар, маҳалла, турар жой мажмуасиБолалар ўйинлари, спорт ўйинлари ва жисмоний тарбия-спорт машғулотлари майдончалариhа0,31
жумладан: мактабгача ёшидаги болалар учун0,05
кичик ёшдаги ўқувчилар учун0,06
катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун0,2
Катталар ва болаларнинг жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотлари учун хоналарпол майдони, m240-60лойиҳалаш топшириғи бўйича
Турар жой тумани маркази — спорт иншоотлари ёки спорт маркази зонасиЖисмоний-спорт иншоотлари мажмуиhа0,2-0,3
Спортзалларполи, m220-40лойиҳалаш топшириғи бўйича
Ҳовузлар: Ёпиқm2 сув юзаси10-15
Очиқ15-20
Умумшаҳар маркази — спорт иншоотлари зонасиЖисмоний-спорт иншоотлари мажмуиГа0,15-0,25
Спортзалларполи, m240лойиҳалаш топшириғи бўйича
Ҳовузлар: Ёпиқm2 сув юзаси10-15
Очиқ15-20

Изоҳлар:

1. Мавзе (даҳа)лардаги катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун спорт майдончалари мактабларнинг спорт майдонлари билан бирлаштирилиши лозим.

2. 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларда жисмоний-спорт майдончалари майдони 1 минг кишига 0,5 hа ҳисобидан олиниши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.