Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 572-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 8-§. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари
Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари аҳоли пунктларининг барча турар жой ҳудудларида ва шаҳар атрофидаги яшил зоналарда жойлаштирилиши керак.
Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари жойлашуви, ҳисоб кўрсаткичлари, участкаларининг майдони қуйидаги 47-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.
| Жойлашуви | Иншоотлар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига норма | Ер участкаси ўлчами |
|---|---|---|---|---|
| Мавзе (даҳа)лар, маҳалла, турар жой мажмуаси | Болалар ўйинлари, спорт ўйинлари ва жисмоний тарбия-спорт машғулотлари майдончалари | hа | 0,31 | |
| жумладан: мактабгача ёшидаги болалар учун | 0,05 | |||
| кичик ёшдаги ўқувчилар учун | 0,06 | |||
| катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун | 0,2 | |||
| Катталар ва болаларнинг жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотлари учун хоналар | пол майдони, m2 | 40-60 | лойиҳалаш топшириғи бўйича | |
| Турар жой тумани маркази — спорт иншоотлари ёки спорт маркази зонаси | Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи | hа | 0,2-0,3 | |
| Спортзаллар | поли, m2 | 20-40 | лойиҳалаш топшириғи бўйича | |
| Ҳовузлар: Ёпиқ | m2 сув юзаси | 10-15 | ||
| Очиқ | 15-20 | |||
| Умумшаҳар маркази — спорт иншоотлари зонаси | Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи | Га | 0,15-0,25 | |
| Спортзаллар | поли, m2 | 40 | лойиҳалаш топшириғи бўйича | |
| Ҳовузлар: Ёпиқ | m2 сув юзаси | 10-15 | ||
| Очиқ | 15-20 |
Изоҳлар:
1. Мавзе (даҳа)лардаги катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун спорт майдончалари мактабларнинг спорт майдонлари билан бирлаштирилиши лозим.
2. 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларда жисмоний-спорт майдончалари майдони 1 минг кишига 0,5 hа ҳисобидан олиниши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.