Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 82-банд

5-боб. Турар жой зоналари · 2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари

82

Турар жой фондининг зичлиги қуйидаги 3-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

3-жадвал
Қурилиш типиУй-жой фондининг зичлиги, m2 умумий майдони/ha дан кам бўлмаган
Кўп квартирали:
баланд ва юқори қаватли6700 — 7500
кўп қаватли6000 — 6700
ўрта қаватли4200 — 6000
кам қаватли2200 — 4200
Томорқали (блокланган ва якка тартибда):
зичлиги юқори бўлган (участкалари 0,02 — 0,04 ha)1800
зичлиги ўртача бўлган (участкалари 0,04 — 0,10 ha)1200
зичлиги паст бўлган (участкалари 0,10 — 0,15 ha)1000
Аралаш қурилган:
зичлиги юқори бўлган2500
зичлиги ўртача бўлган1000

Изоҳлар:

1. Турар жой туманларида туман ва шаҳар аҳамиятига молик жамоат ва ишлаб чиқариш объектларининг жойлашувини инобатга олиб улардаги зичликни 20 фоизгача пасайтириш керак.

2. Ҳудудларни қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида турар жой фондининг зичлиги ушбу жадвалда келтирилгандан ҳамда бош режаларда қабул қилинган зичликдан юқори бўлмаслиги керак.

3. Турар жой фондининг зичлигини аниқлашда турар жой ҳудудида жойлашган турар жойлар, таълим муассасалари, кундалик хизмат кўрсатиш объектлари, кўкаламзорлар ва автотураргоҳларнинг ер майдонлари қўшиб ҳисобланиши керак.

Ҳисобланадиган ҳудуд таркибига туман ва шаҳар аҳамиятига молик бўлган объектларнинг ҳудудлари қўшилмайди.

4. Турли хил қаватли бинолар қурилишларида турар жой фондининг зичлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

формула

бу ерда а1, а2, а3 — лойиҳада қабул қилинган қаватлиликдаги турар жой биноларининг умумий майдони, мавзенинг барча турар жой бинолари умумий майдонидан фоизларда;

н1, н2, н3 — турар жой фондининг қабул қилинган бинолар қаватлигига боғлиқ бўлган зичлиги, m2/ha.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.