Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 82-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари
Турар жой фондининг зичлиги қуйидаги 3-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
| Қурилиш типи | Уй-жой фондининг зичлиги, m2 умумий майдони/ha дан кам бўлмаган |
|---|---|
| Кўп квартирали: | |
| баланд ва юқори қаватли | 6700 — 7500 |
| кўп қаватли | 6000 — 6700 |
| ўрта қаватли | 4200 — 6000 |
| кам қаватли | 2200 — 4200 |
| Томорқали (блокланган ва якка тартибда): | |
| зичлиги юқори бўлган (участкалари 0,02 — 0,04 ha) | 1800 |
| зичлиги ўртача бўлган (участкалари 0,04 — 0,10 ha) | 1200 |
| зичлиги паст бўлган (участкалари 0,10 — 0,15 ha) | 1000 |
| Аралаш қурилган: | |
| зичлиги юқори бўлган | 2500 |
| зичлиги ўртача бўлган | 1000 |
Изоҳлар:
1. Турар жой туманларида туман ва шаҳар аҳамиятига молик жамоат ва ишлаб чиқариш объектларининг жойлашувини инобатга олиб улардаги зичликни 20 фоизгача пасайтириш керак.
2. Ҳудудларни қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида турар жой фондининг зичлиги ушбу жадвалда келтирилгандан ҳамда бош режаларда қабул қилинган зичликдан юқори бўлмаслиги керак.
3. Турар жой фондининг зичлигини аниқлашда турар жой ҳудудида жойлашган турар жойлар, таълим муассасалари, кундалик хизмат кўрсатиш объектлари, кўкаламзорлар ва автотураргоҳларнинг ер майдонлари қўшиб ҳисобланиши керак.
Ҳисобланадиган ҳудуд таркибига туман ва шаҳар аҳамиятига молик бўлган объектларнинг ҳудудлари қўшилмайди.
4. Турли хил қаватли бинолар қурилишларида турар жой фондининг зичлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

бу ерда а1, а2, а3 — лойиҳада қабул қилинган қаватлиликдаги турар жой биноларининг умумий майдони, мавзенинг барча турар жой бинолари умумий майдонидан фоизларда;
н1, н2, н3 — турар жой фондининг қабул қилинган бинолар қаватлигига боғлиқ бўлган зичлиги, m2/ha.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.