Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 670-банд
7-боб. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар · 2-§. Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар
Умумий овқатланиш корхоналари таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи бўлиши керак:
ташриф буюрувчилар (мижозлар) учун — вестибюллар ва аванзаллар, савдо заллари, буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш бўлимлари, пишириқлар савдоси бўлимлари, гардероблар ва санитария узеллари;
ишлаб-чиқариш хоналари — маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари ёки охирги тайёрлов цехлари, ювиш хоналари, овқат улашиш жойлари ва б.;
омборхоналар — юк тушириш хоналари, омборлар, совитиш камералари, идиш-товоқ ва инвентарлар сақланадиган хоналар, чиқиндилар камераси ва б.;
маъмурий-маиший хоналар — бошқариш ва ходимлар учун маиший хоналар, гардероблар, душхоналар, чойшаблар сақланадиган хона ва б.
Мазкур хоналарнинг майдонларини ушбу ШНҚнинг 22-иловасидаги 36-жадвалда келтирилганларга мувофиқ аниқланиши зарур.
| Т/р | Корхоналарнинг типлари | Хоналарнинг майдони, m², залдаги бир ўрин учун | ||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Мижозлар учун, заллар учун | ишлаб чиқариш хоналари | омборлар | маъмурий — маиший хоналар | техник хоналар | ||
| 1. | Ошхона | 2,3 (1,6-1,8)* | 1,35 | 0,75 | 0,45 | 0,71 |
| 2. | Ресторан | 2,45 (1,8-2,0) | 2,1 | 1,0 | 0,65 | 1,9 |
| 3. | Кафе | 2,9 (1,4-1,6) | 1,2 | 0,5 | 0,6 | 0,5 |
| 4. | Пиво-бар | 2,16 (1,4) | 0,8 | 0,7 | 0,5 | 0,5 |
| 5. | Чойхона | 3,0 (2,5) | 1,2 | 0,45 | 0,45 | 0,55 |
| Изоҳ: * — қавс ичидаги кўрсаткичлар заллар учун келтирилган; хоналарни террасаларга, очиқ майдонларга жойлаштиришга йўл қўйилади. залда эстрада, рақс майдончалари бўлганда унинг майдони кенгайтирилиши лозим; мижозлар учун мўлжалланган жойлар савдо (овқатланиш) залларидаги ҳамда вестибюль-фойедаги (гардеробли) майдонни, ҳожатхоналарни ўз ичига олади; ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни тайёрлашда қўшимча савдо қилиш учун савдо, ишлаб чиқариш ва омборларнинг майдонлари оширилиши керак. | ||||||
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.