Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 670-банд

7-боб. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар · 2-§. Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар

670

Умумий овқатланиш корхоналари таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи бўлиши керак:

ташриф буюрувчилар (мижозлар) учун — вестибюллар ва аванзаллар, савдо заллари, буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш бўлимлари, пишириқлар савдоси бўлимлари, гардероблар ва санитария узеллари;

ишлаб-чиқариш хоналари — маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари ёки охирги тайёрлов цехлари, ювиш хоналари, овқат улашиш жойлари ва б.;

омборхоналар — юк тушириш хоналари, омборлар, совитиш камералари, идиш-товоқ ва инвентарлар сақланадиган хоналар, чиқиндилар камераси ва б.;

маъмурий-маиший хоналар — бошқариш ва ходимлар учун маиший хоналар, гардероблар, душхоналар, чойшаблар сақланадиган хона ва б.

Мазкур хоналарнинг майдонларини ушбу ШНҚнинг 22-иловасидаги 36-жадвалда келтирилганларга мувофиқ аниқланиши зарур.

22-илова, 36-жадвал
Т/рКорхоналарнинг типлариХоналарнинг майдони, m², залдаги бир ўрин учун
Мижозлар учун,
заллар учун
ишлаб чиқариш хоналариомборлармаъмурий — маиший хоналартехник хоналар
1.Ошхона2,3 (1,6-1,8)*1,350,750,450,71
2.Ресторан2,45 (1,8-2,0)2,11,00,651,9
3.Кафе2,9 (1,4-1,6)1,20,50,60,5
4.Пиво-бар2,16 (1,4)0,80,70,50,5
5.Чойхона3,0 (2,5)1,20,450,450,55
Изоҳ:
* — қавс ичидаги кўрсаткичлар заллар учун келтирилган;
хоналарни террасаларга, очиқ майдонларга жойлаштиришга йўл қўйилади. залда эстрада, рақс майдончалари бўлганда унинг майдони кенгайтирилиши лозим;
мижозлар учун мўлжалланган жойлар савдо (овқатланиш) залларидаги ҳамда вестибюль-фойедаги (гардеробли) майдонни, ҳожатхоналарни ўз ичига олади;
ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни тайёрлашда қўшимча савдо қилиш учун савдо, ишлаб чиқариш ва омборларнинг майдонлари оширилиши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.