Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 819-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар
Киноаппарат ва аккумулятор хоналари учун ҳавони мустақил равишда тортиб чиқарувчи ва тортиб киритувчи вентиляция тизими лойиҳаланиши лозим.
Кинопроекция хонасининг ҳаво чиқариб ташлаш тизимини бошқа тизимлар билан қўшишга (плёнкани қайта ўраш, таржимон кабинаси ва кучайтиргичлар жавонидан ҳаво чиқарувчи тизимлар бундан мустасно) ёки проекцион хоналардан бошқа тизимларнинг транзит ҳаво каналларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ўриндиқлари сони 100 тагача бўлган томошабинлар залларига эга бўлган биноларнинг кинопроекцион хоналарига ҳаво киритилишини ҳавони тортиб киритувчи умумий вентиляция тизими орқали амалга оширишга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.