Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 820-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар
Музей ва кўргазмаларнинг экспозиция залларида, музейларнинг нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланадиган хоналарида ҳамда 1 млн. бирлик ва ундан кўп фонд ҳажмига эга бўлган кутубхоналарнинг китоблар сақланадиган хоналарида ва I гуруҳдаги архивларнинг ҳужжатлар сақланадиган хоналарида ҳавони кондиционерлаш тизими лойиҳаланиши керак.
Музейлар, кутубхоналар ва архивларда йилнинг совуқ даври учун ҳавонинг ҳисобий ҳароратини ва ҳавони алмаштириш карралигини ушбу ШНҚнинг 9-иловасидаги 21-жадвал бўйича аниқлаш зарур.
| Хоналар | Параметрлар | Барча иқлимий ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С | 1 h ҳавонинг ҳавони алмаштириш карралиги, камида | Хоналар тури |
|---|---|---|---|---|
| Музейлар ва доимо фаолият кўрсатувчи санъат асарлари намойишининг экспозиция заллари | Н | 22 | ҳисоблаш орқали аниқланиши, лекин 1 кишига 20 m³/h дан бўлмаслиги керак | Д |
| Музейларнинг экспонатларни, кутубхоналарнинг китобларни ва архивларининг фотоҳужжат ҳамда микрофильмларни сақлаш хоналари | Н | 22 | ҳисоблаш орқали аниқланиши керак | П1 |
| Ҳисобга олиш ҳужжатлари, хизмат каталогларини сақлаш хоналари | Н | 18 | 1 | |
| Кўргазмалар заллари, ўқиш учун хизмат кўрсатувчи зоналар | Н | 20 | ҳисоблаш орқали аниқланиши, лекин 1 кишига 20 m³/h дан кам бўлмаслиги керак | Д |
| Муҳим фондларни сақлаш хоналари | Н | 20 | 2 | П1 |
| Репродукция-нусхалаш лабораториялари | Н | 18 | 3 | Р1 |
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.