Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22

ШНҚ 2.04.01-22, 399-банд

7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари

399

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғининг горизонтал қисмларида ревизия ёки тозалаш орасидаги рухсат этилган масофалар қуйидаги 5-жадвалга мувофиқ олиниши керак.

5-жадвал
Қувур диаметри, mmОқова сув турига кўра ревизия ва тозалагичлар орасидаги масофа, mТозалаш қурилмалари турлари
ишлаб чиқаришга оид ифлосланмаган оқова сувлар ва сув новларимаиший ва ишлаб чиқариш ва уларга яқин оқова сувларичида катта миқдорда муаллақ моддалари бўлган ишлаб чиқариш оқова сувлари
50151210ревизия
501086тозалаш
100–150201512ревизия
100–15015108тозалаш
200 ёки ундан ортиқ252015ревизия

Изоҳлар:

1. Шифтлар тагидан ўтказиладиган оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари осма қувурларида ревизиялар ўрнига, полда ёки хонанинг вазифасига кўра юқорида жойлашган қаватга чиқариладиган люкларни (туйнукларни) жойлаштириш билан тозалагичларни ўрнатиш лозим.

2. Ревизия ва тозалагичларни уларга хизмат кўрсатиш учун қулай жойларда ўрнатиш зарур.

3. Оқова сувларни чиқариб юборишнинг ерости қувурларида ревизияларни диаметри камида 0,7 m бўлган қудуқларда ўрнатиш лозим.

Қудуқнинг туби ревизия гардишига нисбатан камида 0,05 қияликка эга бўлиши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.