Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 820-банд

13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар

820

Музей ва кўргазмаларнинг экспозиция залларида, музейларнинг нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланадиган хоналарида ҳамда 1 млн. бирлик ва ундан кўп фонд ҳажмига эга бўлган кутубхоналарнинг китоблар сақланадиган хоналарида ва I гуруҳдаги архивларнинг ҳужжатлар сақланадиган хоналарида ҳавони кондиционерлаш тизими лойиҳаланиши керак.

Музейлар, кутубхоналар ва архивларда йилнинг совуқ даври учун ҳавонинг ҳисобий ҳароратини ва ҳавони алмаштириш карралигини ушбу ШНҚнинг 9-иловасидаги 21-жадвал бўйича аниқлаш зарур.

9-илова, 21-жадвал Музейлар, кутубхоналар ва архивларда йилнинг совуқ даврида ҳаво параметрлари, ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳавони алмаштириш карралиги
ХоналарПараметрларБарча иқлимий ҳудудларда
ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С
1 h ҳавонинг ҳавони алмаштириш карралиги, камидаХоналар тури
Музейлар ва доимо фаолият кўрсатувчи санъат асарлари намойишининг экспозиция заллариН22ҳисоблаш орқали аниқланиши, лекин 1
кишига 20 m³/h дан бўлмаслиги керак
Д
Музейларнинг экспонатларни, кутубхоналарнинг китобларни ва архивларининг фотоҳужжат ҳамда микрофильмларни сақлаш хоналариН22ҳисоблаш орқали аниқланиши керакП1
Ҳисобга олиш ҳужжатлари, хизмат каталогларини сақлаш хоналариН181
Кўргазмалар заллари, ўқиш учун хизмат кўрсатувчи зоналарН20ҳисоблаш орқали аниқланиши, лекин 1
кишига 20 m³/h дан кам бўлмаслиги керак
Д
Муҳим фондларни сақлаш хоналариН202П1
Репродукция-нусхалаш лабораториялариН183Р1

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.