Кўчма ёритгичларни улашга мўлжалланган розеткаларни технологик ускуналарга эга, таъмирлаш учун умумий ёритиш етарли бўлмаган хоналарда кўзда тутмок лозим.
Нур билан нусха кўчириш хоналарида, металл ва ёғочга ишлов бериш устахоналарида, аккумуляторларини зарядлаш ва таъмирлаш хизматига эга электркарларнинг тўхташ жойларида, механик қуритиш-дазмоллаш бўлимларида, совутиш станцияларида, электршчитхоналарда, иссиклик пунктларида, бойлергоҳларда, насосхоналарда, лифтларнинг машина бўлимларида, техник қаватларда, ҳавони вентиляциялаш ва кондиционерлаш жиҳозлари учун хоналарда кўчма ёритиш учун 40 (36) В кучланиш қабул қилиниши керак.
Механик кир ювиш ва эритма тайёрлаш бўлимларида ҳамда ҳўл технологик жараёнли бошқа хоналарда кўчма ёритиш учун 12 В кучланишни қўллаш керак.
Official source: Official edition of the Ministry of Construction (scanned PDF). Text as of: 08.06.2023. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.