Codes & standards ҚМҚ 2.04.17-19
ҚМҚ 2.04.17-19, 2.26-банд
2. СУНЪИЙ ЁРИТИШ · Ёритгичларни танлаш ва уларнинг жойлашиши
Ёритгичлар типини танлаш уларнинг ёруғлик таратиши, иқтисодий самарадорлиги ва атроф муҳит шароитларини ҳисобга олиб амалга оширилиши керак. Атроф муҳит шароитлари, мос хоналар ва зоналар қуйида келтирилмоқда:
| Қуйидаги синфлардаги ёнғин хавфига эга бўлганлари: | |
| П – I | Бинолар остида жойлашган берк авто тўхташ жойлари; |
| П – II | Дурадгорлик устахоналари |
| П – IIа | Китоблардан очиқ фойдаланиш фондлари, китоблар сақланадиган жойлар, архивлар, муқовалаш ва макетлаш устахоналари, офсет босмахона бўлимлари, ёруғлик ёрдамида нусха кўчириш хоналари; киноаппарат хоналари; қайтадан ўраш хоналари; матоларни қирқиш хоналари, реклама-безатув устахоналари; ёнувчан материаллардан қилингин экспозицияли витриналар; бланклар, қадоқлаш материаллари ва контейнерларни сақлаш хоналари; кўйлак-иштон(белье) ва кийим-бош қабул қилиш ва бериш бўлимлари, кийим-кечакни ажратиш, тузатиш ва тахлаб-ўраш бўлимлари; тикув цехлари, бичиш бўлимлари; амалий материалларни тайёрлаш бўлимлари, кийим-кечак таъмирлаш, қўл ва машинада тўқиш, бош кийим ясаш ва таъмирлаш, мўйнадўзлик ишлари хоналари; фонотекалар; ёнувчан муқовага ўралган маҳсулотларнинг, ноозиқ-овқат дўконларидаги, ижарага бериш пунктлари ва коржомалар (иш кийимлари) омборхоналари; хонадонлар ва томорқа-уйларнинг чордоқлари, омборхоналари ва ёрдамчи хоналари. |
| Чангланган | Электрфотография қилиш бўлимлари. |
| Нам | Фотолабораториялар; дистилляция хоналари, автоклав хоналар; қайноқ, тайёрловдан олдинги ва тайёрлов цехлари; юклаш, сақлаш ва ювиш идишлари(тара); қуритиб-дазмоллаш бўлимлари, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кир ювиш хоналари, дазмолхоналар; декатирлаш хоналари; ҳожатхоналар; иссиқлик шаҳобчалари; совутиш камералари; ҳаммомлардаги ечиниш хоналари, душ хоналар. |
| Зах | Емакхона ва ошхоналарнинг идиш ювишхоналари; механик кирювиш, кирювиш аралашмаларини тайёрлаш бўлимлари; насосхоналар; бассейнлар. |
| Ўта зах | Қўл билан кир ювиш бўлимлари; душхоналар, ваннахоналар, ювиш хоналари, буғхоналар. |
| Иссиқ | Жамоат овқатланиш корхоналарининг қайноқ цехлари, буғхоналар, ювиш хоналари. |
| Кимёвий жиҳатдан фаол | Аккумуляторларни таъмирлаш ва зарядлаш хоналари, электролит хоналари; кимёвий усулда тозалаш бўлимлари. |
| В-16 синфига мансуб портлаш хав фига эга бўлган | Тортувчи ва стартерли аккумуляторларни зарядлаш хоналари (пол сатҳидан 0,75 м баландликдаги нуқтадан юкори бўлган тепа зонада). |
Изоҳ: Ҳар бир муайян ҳолларда хонанинг (зонанинг) муҳит шароитига кўра хусусияти лойиҳада ойдинлаштирилади. Юкорида кўрсатилмаган хоналарнинг тафсилотлари ҳам бино лойиҳасида аниқланади.
BIMFAB eslatmasi: ro‘yxat manbadagidek ikki ustunli qilib berildi; «хав фига» (bo‘sh joy bilan) va «қилингин» manbada shunday yozilgan.
Official source: Official edition of the Ministry of Construction (scanned PDF). Text as of: 08.06.2023. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.