Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишларининг турли босқичларида лойиҳалашдан олдинги асословчи ҳужжатлар ҳамда ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
мустақил босқич сифатида ТИА, ТИҲК, лойиҳалар эскизи (фотоэскиз) ва лойиҳа концепцияси, объектларнинг 3D форматдаги интерьер, экстерьер ва бош режаларни тайёрлаш;
лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатларни алоҳида босқич сифатида лойиҳалаш;
техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар ва оммавий қўлланиладиган лойиҳалар асосида қурилаётган объектлар учун ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 29.04.2024. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.