Иқлим параметрлари қуйидагича аниқланади:
такрорланиб туриш (берилган оралиқдаги қийматларни ўз ичига олган ҳоллар сони билан қатордаги ҳолларнинг умумий сони ўртасидаги нисбати);
таъминланганлик (иқлим параметрлари қийматларининг белгиланган ўз чегараларидан пастда ёки юқорида такрорланиб туриши. Сутка, ой ёки йил давомида танлаш билан қайд этиб борилган параметр қийматларидан қайсиниси бирор ҳолни ифодалашига қараб, соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик таъминланганликлар бир-биридан фарқ қилинади).
Масалан, йиллик таъминланганлиги 0,93 га тенг бўлган энг совуқ ҳаво оқимининг ҳароратини ҳисоблаб чиқариш усули қуйидагича:
а) n йил мобайнидаги кузатишлар даврида йилнинг энг совуқ суткалар ва ҳавонинг ҳар суткадаги ўртача ҳарорати аниқланиши;
б) танлаб олинган ҳарорат қийматлари, яъни кўрсаткичларида тартиб сони берилиб, бу қийматлар пасайиб (камайиб) борадиган тарзда жойлаштирилиши;
в) ҳаво ҳароратининг кўрсаткичи 0,5˚С гача яхлитланадиган, ҳар бир ҳарорат кўрсаткичи учун ўртача тартиб сони белгиланадиган — mўр;
г) ҳар бир ҳарорат кўрсаткичи учун таъминланганлик Р қуйидаги формула бўйича аниқланади:
д) эҳтимоллик тўрида (нормал ёки логнормал) таъминланганлик графиги тузиладиган (Бунда, ординаталар ўқи ҳароратни, абсциссалар ўқи эса таъминланганликни ифодалайди. Бу график тўғри чизиқдан иборат бўлади);
е) таъминланганлик графигидан 0,98 қийматга тенг келадиган ва изланаётган ҳарорат катталиги олинадиган босқичларни ўз ичига олади.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.