Codes & standards ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 10.11-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 10. Ёнғинга қарши ҳимоя ускуналарининг электр таъминотига бўлган талаблар
Қўшимча мустақил қувват манбаи сифатида дизел-генератор қурилмаларини (ДГҚ) ишлатишга рухсат этилади. Бунда бинонинг ўлчамлари бўйича ер усти ёки ости қаватларига ДГҚни қуйидаги талабларни бажарилиши шарти билан жойлаштиришга йўл қўйилади:
- ДГҚ хонасидан тўғридан-тўғри ташқарига чиқишни назарда тутилиши, ҳамда ДГҚ хонаси ва бошқа чиқиш йўллари билан боғланиши 1-турдаги тамбур-шлюз ва ёнғин пайтида хаво бериш қурилмаси билан таъминлаганда;
- ёқилғи тўкилганда ёйилиб кетишини олдини олинганда (бортик, марза қурилиши ёки бошқалар);
- қурилмадаги барча ёқилғини тўкиш учун ДГҚнинг тагида поддон қурилмасини ўрнатилганда;
- тўкилган ёқилғини аниқловчи газоанализатор қурилмалар ўрнатилши ва сигналларни ёнғин хавфсизлиги постига чиқарилиши, шунингдек механик ишга тушириш қурилмаси билан фавқулодда шамоллатиш ускуналарини ўрнатишни таъминланганда;
- ДГҚ хонасида АЁЎ қурилмаси ўрнатилганда;
- ҳар бир ДГҚнинг конструкциясидаги асосий ёқилғи сақлаш сиғими 1 м3 дан ортиқ бўлмаганда;
- ДГҚнинг қуввати ва ёқилғи захираси ёнғин даврида ёнғин хавфсизлиги тизимининг нормативда белгиланган вақт давомида ишлашини таъминлаши лозим.
Газли генераторларни норматив ҳужжатларда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларини хисобга олган ҳолда, уларни алоҳида турувчи хонада ўрнатилишига рухсат берилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 25.05.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.