Codes & standards ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 16.8-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 16. Одамларни Хабалаш ва эвакуация қилишни бошқариш
Товушли ёки нутқли хабарлаш воситалари (радиокарнайлар) одамлар доимо ёки вақтинча бўладиган барча хоналарда ўрнатилган бўлиши шарт. Ёнғин тўғрисидаги хабарлаш сигналлари бошқа мақсадларда бериладиган сигналлардан фарқ қилиши керак. Хабарловчи сигнал товушининг даражаси хона ичидаги шовқин овозининг даражасидан 5-10 дБ баландроқ бўлиши, шу билан бирга нутқли маълумот овозининг даражаси 95 Дб дан баланд, товушли сигналлар даражаси – 120 Дб дан баланд бўлмаслиги лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 25.05.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.