Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 141-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 8-§. Авария ҳолатидаги ёритиш
Биноларда ёки бинолардан ташқарида иш олиб бориладиган жойларда эвакуация ёритилиши қуйидагилар учун таъминланиши керак:
одамлар ўтиши учун хавфли бўлган жойларда;
одамларни эвакуация қилиш учун фойдаланадиган ўтиш жойлари ва зинапояларда, агар эвакуация қилинадиганлар сони 50 кишидан ортиқ бўлса;
50 дан ортиқ киши ишлайдиган саноат биноларининг асосий ўтиш жойларида;
баландлиги 6 қават ва ундан юқори бўлган тураржой биноларининг зинапояларида;
нормал ёритишни фавқулодда ўчириш пайтида одамларнинг бинолардан чиқиб кетиши ишлаб чиқариш ускунасининг узлуксиз ишлаши туфайли шикастланиш хавфи билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш биноларида;
агар хоналарда бир вақтнинг ўзида 100 кишидан ортиқ одам бўлиши имкониятига эга бўладиган ишлаб чиқариш корхоналарининг жамоат ва ёрдамчи бинолари хоналарида;
табиий ёруғликсиз ишлаб чиқариш хоналарида.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.