Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24

ШНҚ 2.01.05-24, 153-банд

6-боб. Сунъий ёритиш · 8-§. Авария ҳолатидаги ёритиш

153

Хавфсизлик эвакуацион белгилари табиий ёритиш мавжуд бўлмаган, бир вақтда 30 киши бўлиши мумкин бўлган хоналарда ва табиий ёритиш мавжуд бўлган, бир вақтда 50 киши бўлиши мумкин бўлган, майдони 100 m2 дан ортиқ бўлган хоналарда ўрнатилиши керак.

Доимий турадиган хавфсизлик эвакуацион чиқиш белгилари қуйидаги холатларда ўрнатилиши лозим:

ҳар бир чиқиш жойининг тепасида;

эвакуация йўналишини аниқ кўрсатган ҳолда, эвакуация йўллари устида;

тиббий ёрдам постини кўрсатиш учун;

ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситаларини жойлашган ўрнини кўрсатиш учун;

фавқулодда ҳолат тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган шошилинч алоқа воситаларини ва бошқа воситалар жойлашиш ўрнини кўрсатиш учун.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг биноларида ва аҳоли доимий бўладиган биноларда хавфсизлик эвакуацион белгилари (бу бинолардаги одамлар сонидан қатъи назар) ўрнатилиши лозим.

Тутун бўлиши мумкин бўлган хоналарда хавфсизлик эвакуацион белгилари полдан 0,5 m гача баландликда ўрнатилиши керак. Ташқи ёритилган хавфсизлик белгиларига йўл қўйилмайди.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.