Ён томондан ёритиладиган кенглиги 6 m дан ортиқ бўлган йирик саноат биноларида ТЁКнинг минимал қиймати деразалардан олисда бўлган нуқталарда нормалаштирилади:
полдан ёруғлик туйнугининг тепасига қадар 1.5 m баландлик – I-IV разрядли кўриш ишлар учун;
полдан ёруғлик туйнугининг тепасига қадар 2 m баландлик – V-VII разрядли кўриш ишлар учун;
полдан ёруғлик туйнугининг тепасига қадар 3 m баландлик – VIII разрядли кўриш ишлар учун.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.