Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 163-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 8-§. Авария ҳолатидаги ёритиш
Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва одамларни ўз вақтида эвакуация қилишни таъминлаш учун ҳар бир авария чиқиш жойида, эвакуация йўналишларида, тиббий ёрдам пунктини кўрсатиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ўрнатиш жойларини белгилаш, авария алоқа воситалари ва фавқулодда вазият тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган бошқа воситаларни жойларини кўрсатиш учун эвакуация йўлларида ёруғлик кўрсаткичлари (хавфсизлик белгилари) ўрнатилади.
Ёруғлик кўрсаткичларини (хавфсизлик белгилари) таниб олиш масофаси ушбу ШНҚнинг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.