Ишлаб чиқариш биноларининг хоналарини аралаш ёритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
I-III разрядли ишлар бажариладиган ишлаб чиқариш биноларида;
ишлаб чиқариш ва бошқа хоналар учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси ёки қурилиш жойидаги иқлим шароитлари бўйича ТЁКнинг нормаланган қийматини таъминлаш имконини бермайдиган ҳажмли-режалаштириш ечимлари талаб қилинадиган ҳолларда (катта кенгликдаги кўп қаватли бинолар, катта кенгликдаги оралиқлари бўлган бир қаватли кўп оралиқли бинолар), шунингдек табиийга нисбатан аралаш ёритилганликнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тегишли ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган ҳолларда;
айрим саноат тармоқларининг бино ва иншоотларини лойиҳалаш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.