Ушбу ШНҚдаги ёритишнинг норматив қиймати ёруғлик манбалари учун хона ичидаги ишчи юзада минимал қийматли нуқталарида берилиши лозим. Ташқи ёритишда ҳар қандай ёруғлик манбалари бундан мустасно.
Мазкур ШНҚда йўл қопламалари равшанлигининг норматив қийматлари турли ёритиш манбалари учун келтирилган.
Иш жойларидаги минимал ёритилганликнинг хонадаги норматив ўртача ёритилганликдан фарқи СанҚваН 0146-04га мувофиқ 10 фоиздан ошмаслиги керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.